Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги “2015 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш ва фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида”ги 334-сонли Қарори мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш, реализация қилиш ва ўз вақтида қайташ ишлашни ташкил этиш учун кенг шарт-шароитларни яратишга хизмат қилмоқда. Ушбу қарор асосида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан рационал фойдаланишни ҳал қилиш, шунингдек, уларни экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Мазкур ишчи гуруҳ зиммасига мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини экспортини ташкил қилиш, уларни сифатли тарзда етказиб бериш, божхона расмийлаштируви ва ттранспорт масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш ва бошқа бир қатор вазифалар юкланган.
Сизга ушбу қарор билан қуйидаги ҳавола орқали яқиндан танишиб чиқишни тавсия қиламиз.
http://lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=2511610
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан товарлар экспорти учун экспорт божи бекор қилинган.