Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

ДБҚнинг асосий вазифалари ва функциялари

Божхона органларининг асосий вазифалари

Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

божхона тўловларини ундириш;

божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

Божхона органларининг ҳуқуқлари

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;

юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;

валюта назоратини амалга ошириш;

молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;

божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;

божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган ҳудудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;

экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.

Божхона органларининг мажбуриятлари

Божхона органлари:

ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, божлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;

давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этишга;

юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;

фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;

ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунидан олинди


3434

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР