Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Олий ҳарбий божхона институти

ohbi.jpg

2003 йилда Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан Марказий Осиё минтақасида ягона Олий ҳарбий божхона институти (ОҲБИ) ташкил этилган.

Олий ҳарбий божхона институти жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради. Институтда 10 та кафедра, ихтисослашган дарс хоналари, кимё ва криминалистика лабораториялари, амалий машғулот майдончалари фаолият юритмоқда.

Институтда юқори малакага ва амалий тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Улар орасида 30 дан зиёди фан доктори ва номзоди илмий даража ва унвонларига эга.

Ушбу таълим даргоҳида ўқув-тарбиявий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш учун маъмурий ва ўқув бинолари, иккита замонавий ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаси, тренажёр заллар, ТИР, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти мавжуд.

Институтда таълим жараёни назарий билимлар бериш билан бир қаторда тингловчиларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида ўқув йили якунида ҳар бир курс тингловчиларининг малакавий амалиёт ўташи Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ)нинг ҳудудий божхона бошқармаларида олиб борилади.

Институтда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига мувофиқ:

- 5340500-“Божхона иши”;

- 5380113-“Божхона ҳуқуқи” таълими йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

Таълим жараёни давлат грантлари асосида, кундузги ўқув шаклида 4 йил муддатда амалга оширилади.

Институт тингловчилари ўрнатилган тартибда бепул форма кийим-боши, 3 маҳал овқат, ётоқхона ҳамда табақалашган (сессия натижаларига кўра) стипендия билан таъминланади.

1-курсга қабул қилинган тингловчилар август ойида 1 ойлик дала ҳарбий ўқув йиғинига жалб этилади ва 1 сентябр куни тантанали равишда ҳарбий ва божхоначи қасамёдларини қабул қиладилар.

Тингловчиларнинг институтдаги ўқиш даври муддатли ҳарбий хизмат ва божхона органларидаги узлуксиз хизмат йилига қўшилади.

Ҳар йили қишги сессия ва ўқув йили якунланганидан кейин таътил берилиб, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйлаб таътил ўташ манзилига бориш ва қайтиш бепул амалга оширилади.

Институт ўқув дастурини тўлиқ тамомлаган ва Давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган тингловчиларга мутахассислиги бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда «божхона хизмати лейтенанти» махсус унвони берилади.


3217

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР