Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Асосий кўрсаткичлар ва статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
2017 йил 9 ойлик хизмат фаолияти якунлари юзасидан

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона тўловлари бўйича 15,5 трлн. сўм миқдорида имтиёзлар берилди.

Тақдим этилган имтиёзлар асосан мамлакатимизда ички ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадларида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта таъмирлаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган дастурлар ижроси бўйича четдан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом-ашёлар ва материалларга қўлланилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида амалиётга мавжуд 40 дан ортиқ автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва 20 дан ортиқ интерактив хизматларнинг узлуксиз ишлаши таъминланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш (“Соддалаштирилган божхона йўлаги”) тўғрисидаги Битим” талаблари асосида ўзаро ахборот алмашиш тизими жорий этилди.

Божхона лабораториялари томонидан ўтказилган 15 289 та божхона экспертизалари натижасида 476 та ҳолатда божхона қонунлари бузилишлари аниқланиб, 7 млрд. 318,7 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Республикага товарларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш борасида ҳам божхона органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари бўйича 345 065 та божхона кўриклари ўтказилиб, 640 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган ва далилий ашё сифатида 24,0 млрд. сўмлик товарлар олиб қўйилди.

Контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилишига қарши курашиш борасида олиб борилган мақсадли тадбирлар натижасида 10682 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жами 72,6 млрд. сўмлик товар- моддий бойликлар ушлаб қолинди. Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича жами 370 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 9603 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилди.

Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 113 та “яма”лар фош қилиниб, ҳуқуқбузарлардан жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ товарлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Хусусан, ҳисобот даврида 110,5 минг литр нефт маҳсулотлари, 130,4 тонна рангли ва қора метал лар, 74,5 тонна минерал ўғитлар, 12,6 минг литр спирт ва алкоголли ичимликлар, 69,4 минг қути тамаки,83,3 тонна қишлоқ хўжалиги ва 2,3 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ушлаб қолинди.

385,6 кг. гиёвандлик воситалари, 1,4 минг дона психотроп моддалар, 56 дона ўқ-отар қуроллари, 643 дона ўқ, 1,1 мингга яқин диний-экстремистик мазмундаги диск ва адабиётлар тўхтатиб қолинди.

Умумий қиймати 7,8 млрд. сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари (332,3 минг АҚШ доллари, 16,2 минг евро,1551,5 минг россия рубли ва бошқ.) ва 188,9 кг.дан ортиқ ортиқ заргарлик буюмлари ҳуқуқбузарлик ашёлари сифатида олиб қўйилди.

Ҳисобот даврида 1953,1 мингдан ортиқ товарлар махсус назорат идентификация белгилари билан маркаланиб, уларнинг импортидан ундирилган божхона тўловлари 193,0 млрд.сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасидаги мавжуд муаммоларини ўрганиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда яратилган қулайликлар ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш мақсадида телевидения ва радиода 2573 та кўрсатув ва эшиттиришлар намойиш этилди, матбуот нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2153 маротаба мақолалар чоп этилиши таъминланди.

Давлат божхона қўмитаси


3537

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР