Orphus tizimi

Боғланиш

Электрон ҳукумат

egov.jpg

Аҳоли фаровонлигини янада ошириш, мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киради. Мазкур вазифанинг моҳияти, мақсади ва истиқболдаги ривожи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилнинг 27 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам ўз ифодасини топди. Мазкур қарорга мувофиқ, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Дастурнинг бош мақсади иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни ривожлантириш, ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларининг яратилишини жадаллаштириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони ва сифатини янада оширишдан иборат.

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи дастур – Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – “"Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.

Телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кенг полосали технологиялар ёрдамида симли ва симсиз алоқани, маълумотлар узатиш ҳамда овозли трафик коммутация марказларини янада ривожлантириш, магистрал телекоммуникация тармоқларини таъмирлаш ва кенгайтириш, мультимедиа хизматларини кўрсатиш учун зарур инфратузилмани яратиш вазифалари белгилаб олинган.

Мисол учун, 2020 йилгача кенг полосали оптик алоқа тармоқларини ривожлантириш ва кенгайтириш, ундан сўнг мамлакатнинг барча ҳудудларида EDVO, 3G ва 4G, LTE база станцияларини ўрнатиш ишларини олиб бориш режалаштирилган. Корпоратив соҳалар учун мультимедиа хизматларини кўрсатиш студияларини ишга тушириш, ахборот-маълумотнома марказлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, кенгаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинган. Жумладан, “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати Комплекс дастури тасдиқланган.

Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий етишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади. Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантиришнинг Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган.

Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш 2013 йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда мазкур Порталда 2014 йилда бир қатор интерактив хизматлар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо шартномаларни банкларда рўйхатдан ўтказиш амалиёти бекор қилиниб, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб шартномаларни Ягона инерактив хизматлар давлат портали электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш интерактив хизматининг жорий этилиши хўжалик юритувчи субъектларига қоғозбозликнинг олдини олишга қаратилган яна бир муҳим имкониятни тақдим этди. Биргина, ўтган йил якунига қадар 21,5 мингдан ортиқ шартнома ва қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилиб, бу жами шартнома ва қўшимча битимларнинг 40 % ини ташкил қилди.

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари 2014 йил ноябрь ойиданб ошлаб мазкур портал орқали божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномалари, автомобил ва темир йўл транспортида етказилган юклар ва божхона омборлари ҳақида маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорига мувофиқ 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлар Ягона портал орқали “Реэкспорт режимига рухсат олиш”ва “Юкларни вақтинча олиб кириш (чиқиш)га руҳсат олиш” интерактив хизматларидан фойдаланиб келишмоқда.

Тошкент шаҳри, 100015, Ойбек кўчаси 30

Электрон почта: info@egov.uz

+(998 71) 252-5026

Боғланиш вақти: 10:00 - 16:00

Ишонч телефони: +(998 71) 252-4323

Боғланиш вақти: 10:00 - 16:00

Веб-сайт: www.egovernment.uz

* * *

GERB-BAYROQ.jpg 

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратилишига катта эътибор берилмоқда. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада такомиллаштириш ва шаффофлаштиришга эришишда соҳага ахборот-коммуникация технологияларини ва интерактив хизматларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айниқса, тадбиркорларнинг божхона органига бормасдан туриб божхона соҳасига даҳлдор масалаларни Интернет тармоғи орқали ҳал қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонининг 5 банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2013 йил 1 январдан бошлаб “Товарларни электрон декларациялаш” процедураси Интернет тармоғи орқали интерактив хизмат сифатида тақдим этила бошланди.

Божхона расмийлаштируви процедурасини электрон шаклда жорий этиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратади. Энг аввало, “Товарларни электрон декларациялаш” процедураси товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини кескин камайтириш ҳамда божхона расмийлаштируви вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

Товарларни электрон шаклда расмийлаштириш жараёни тадбиркорга ўз идорасидан чиқмасдан туриб, божхона расмийлаштируви жараёнларини масофадан амалга ошириш имкониятини беради. Бу эса албатта тадбиркорнинг вақтини тежаб, молиявий харажатларининг ҳам қисқаришига олиб келади.

Аввало, бу усул технологик жараёни экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ бўлган, узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган йирик корхоналар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, расмийлаштирувнинг замонавий бу шакли уни янада тезлаштиришга ҳисса қўшади.

Қолаверса, божхоначилар учун соҳада кенг қўлайликлар туғдиради. Жумладан, иш вақти ва қоғоз сарфини тежашга ҳисса қўшади. Маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини янада енгилаштиради.

Интернет орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда божхона юк декларацияларини тақдим этиш имконияти яратилиб, 2014 йилда экспорт-импорт операциялари юзасидан расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 402 мингдан ортиғи ёки 98,7%и электрон тарзда тақдим этилди.

Муҳим жиҳатлардан яна бири шундаки, электрон декларациялашнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш, улар томонидан божхона қоидаларининг бузилишининг олдини олиш имконини ҳам бермоқда. Хусусан, ушбу тизим томонидан берилган огоҳлантиришлар натижасида 850 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона қоидаларининг бузилишининг олди олинган.

Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш натижасида тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва вақти тежалишига эришилмоқда. Масалан, 2013 йилда тадбиркорлар томонидан 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ божхона юк декларациялари қоғоз шаклидаги бланкалари учун сарфланган бўлса, 2014 йилда электрон декларациялаш натижасида бу йўналишдаги ҳаражатларига барҳам берилди. Нафақат, божхона юк деларациялари, балки у билан бирга топширилиши лозим бўлган турли сертификат, шартнома, юк-кузатув ҳужжатлари каби бир қатор ҳужжатларнинг ҳам электрон шаклда тақдим этилишининг йўлга қўйилиши 2014 йилда тадбиркорлар томонидан 60 тоннага яқин қоғоз тежалишига хизмат қилди.


16.07.2015 2142

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР