Orphus tizimi

Жисмоний шахслар учун

Тақиқланган товарлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаи олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармони 1-иловаси билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ қуйидаги товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланади.

1. Ўзбекистон Рсспубликаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати:

- Ўзбекистон Республикаси ва инсоният хавфсизлигига қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт маҳсулотлари, қўлёзмалар, клише, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ажратиш ва диний нафрат, расизм ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) тарғиб этувчи ҳамда порнографик мазмундаги материаллар;
- этил спирти;
- Учувчисиз учиш аппаратлари (ТИФ ТН коди 8802 20 000 0) ва лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичлар (ТИФ ТН коди 9013 20 000 0);
- пиротехника маҳсулотлари;
- пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматлари;
- “М2”, “М3” ва “N2” категориядаги олдин фойдаланувда бўлган автотранспорт воситалари;
- заҳарлилик даражаси “Евро-3” экологик синфи талабларига жавоб бермайдиган, бензин ёки дизел ёқилғисида ҳаракатланадиган янги автотранспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8703 ва 8705 бўлиб, махсус мақсадлар учун фойдаланиладиганлардан ташқари);
- Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Румыния, Болгария ва Туркиядан етиштирилган хонаки тирик парранда, хонаки тирик парранда гўшти, тухуми ва улардан тайёрланган иккиламчи маҳсулотлар;
- Буюк Британиядан қорамол, мол гўшти, гўшт-сут ва уларни қайта ишлашдан олинган ҳамда озиқ-овқат, ветеринария, тиббиёт, фармацевтика ва парфюмер-косметика ишлаб чиқаришда ишлатиладиган маҳсулотлар;
Албания, Ангола, Андорра, Армения, Афғонистон, Бутан, Гаити, Гвинея-Бисау, Джибути, Заир, Ироқ, Кабо-Верде, Камбоджа, Қирғизистон, Оман, Палау, Руанда, Сан-Марино, Сан-Томе ва Принсини, Сомали, Сьерра-Леоне давлатларидан Озон қатламини емирувчи нарса ва таркибида бўлган маҳсулотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари асосида экспорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.

Қуйидаги товарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари асосида экспорт қилинади:

- дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори гречиха кабилар) маҳсулотлари (ТИФ ТН коди-10‎)

- нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган кондитер маҳсулотлари, пирожнийлар, ўзи ишлаб чиқарган печеньелардан ташқари); (ТИФ ТН коди-1905‎‎)

- ун ва ёрмалар (ТИФ ТН коди - 110100-1106‎‎‎);

- ҳайвонлар ва қушлар (ТИФ ТН коди - 0101-0105, 01061910000, 01063910000‎‎);

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари (ТИФ ТН коди - 0201-0210 (020753000 ташқари)‎);

- шакар (ТИФ ТН коди - 1701-1702‎‎);

- илмий, тарихий, маданий бадиий аҳамиятга эга бўлган тарихий буюмлар (картиналар, скульптура ва бошқалар) (ТИФ ТН коди - 97-группа)‎;

- ўсимлик ёғлари (ТИФ ТН коди - 1507, 1512 (1512111000, 1512211000 техникларидан ташқари), 1516‎‎);

- тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), қоракўл ва тери-мўйна хом ашёси (ностандартлари ҳам) (ТИФ ТН коди-4101 — 4103, 4301-4302‎‎);

- рангли металл парчалари ва чиқиндилари (ТИФ ТН коди - 740400, 760200, 7802000000, 7902000000, 8002000000, 8101970000, 8102970000, 8103300000, 8104200000, 8105300000, 8106001000, 8107300000, 8108300000, 8109300000, 8110200000, 8111001900, 8112130000, 8112220000, 8112922001, 8112922009‎‎);

- пилла, хом ипак, пилла ва ипак чиқиндилари (ТИФ ТН коди -5001000000‎, 5002000000‎, 5003000000‎);

- полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари (ТИФ ТН коди - 390760‎).


5057

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР