Orphus tizimi

Юридик шахслар учун

Божхона режимлари

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларнинг божхона расмийлаштируви божхона режимларининг қуйидаги турларига мувофиқ амалга оширилади:

Экспорт

Реэкспорт 

Вақтинча олиб чиқиш

Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш 

Эркин муомалага чиқариш (импорт)

Реимпорт 

Вақтинча олиб кириш

Божхона ҳудудида қайта ишлаш

Вақтинча сақлаш

Божхона омбори 

Эркин омбор

Эркин божхона зонаси

Бож олинмайдиган савдо

Божхона транзити

Йўқ қилиш  

Давлат фойдасига воз кечиш 

(Божхона режимлари ҳақида батафсил танишиш учун сарлавҳани босинг)

Божхона кодексининг 26-моддаси билан божхона режимини танлаш ва ўзгартириш тартиби белгиланган.
Товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради. 
Ваколатли шахс товарларнинг ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, ишлаб чиқарилган мамлакати ёки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган божхона режимини танлашга ёки уни бошқа божхона режимига ўзгартиришга ҳақли.
Танланган божхона режими божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона органига тақдим этиладиган божхона декларациясида декларант томонидан маълум қилинади.

3526

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР