Orphus tizimi

Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида

Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида

Жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида божхона органлари ходимлари учун давлат интерактив хизматларини такомиллаштириш мавзусида миллий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Давлат божхона қўмитасининг ташаббуси билан Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда 2015-2016 йилларда институционал ривожланишдаги божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга доир эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштирилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорининг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлардан бири бўлиб, божхона соҳасининг бир неча йўналишлари, шу жумладан электрон божхона, ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни бирлаштириш, шунингдек божхона хизмати, бошқа давлат органлари ва хусусий тадбиркорлар ўртасида маълумот алмашиш бўйича имкониятларини ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Семинар Жаҳон божхона ташкилотининг эскпертлари Пашупати Пандей ва Тео Кусумалар томонидан олиб борилди.


25.04.2016 704

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР