Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Яширилган металл ноқонуний олиб чиқиш учун кўзланган эди

Яширилган металл ноқонуний олиб чиқиш учун кўзланган эди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 849-сон қарорига асосан, ишлаб чиқариш-техник, маиший ва бошқа буюмлар парчалари ҳамда рангли металл чиқиндиларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Шу боисдан ҳам рангли металл парчалари ва чиқиндиларини республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ва айланмасининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар божхона органларида мунтазам назоратга олинган.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган ускуналар, парчалар ва чиқиндиларни қабул қиладиган ноқонуний пунктлар фаолият кўрсатиши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг уларни тўплаш, тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ҳамда топшириш ҳамда уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатлар учраб турибди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бирини бартараф этилди.

Яқинда Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорликда “Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Исузу” русумли юк автотранспорт воситасини холислар иштирокида кўздан кечиришганида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.Э томонидан олиб келинаётган 45дона синтетик қоплардаги 2077 кг “мис” ва 72 дона синтетик қоплардаги 2293кг “Латун” рангли металл парчалари борлиги аниқланган.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговолди ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

IMG_20180201_190930.jpg IMG_20180201_184427.jpg

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли қарорига асосан, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг экспорти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарори асосидаамалга оширилади.


09.02.2018 402

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР