Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Марғилондаги хонадондан 101 минг донадан зиёд диск топилди

Марғилондаги хонадондан 101 минг донадан зиёд диск топилди

Замон шиддат билан ўзгариб бормоқда, дунёнинг нариги четида рўй берган бирорбир янгилик, ниҳоят қисқа муддатларда бошқа бир нуқтада акс-садо беради. Хусусан, бу янгиликларини тарқалишида ахборот ташувчи қурилмаларининг ўрни беқиёс. Аммо, ушбу технологиялардан унумли фойдаланиш ўрнига мўмай даромад илинжида эгри мақсадларда фойдаланиб қолишга уринаётган шахсларнинг борлиги ачинарлидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Киновидео маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бу борадаги тартиб-қоидалар аниқ белгиланган. Ана қонун-қоидаларга чап бериб, муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда фойда олишни кўзлайдиган замонавий “қароқчилар”га кўмак бераётган фуқаролар ҳам учраб турибди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида божхоначилар томонидан мамлакатимизга DVD ва СD дискларни ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши курашилмоқда.

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдаМарғилон шаҳар Зарафшон кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Исахановнинг яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилди.

диск 2.jpg

Текширув натижасида ушбу хонадон юртимизга ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган товар моддий бойликларини сақлаш учун омборга айлантирилганлиги, хусусан, умумий қиймати 531 млн. 110 минг сўмлик 21 хил турдаги 101 250 дона DVD-R дисклар, 5 000 дона Panasonic DVC видеокассета, 413 дона уяли телефон аппаратлари ҳамда 18000 дона диск соладиган целофан пакетлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Келгусида турли фильм ва концертларни ноқонуний усулда кўпайтириш имконини берувчи ушбу дисклар ҳамда уяли телефон аппаратларининг мам лакатимизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат йўқ экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ш.Мирзаев,

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати 


10.03.2018 510

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР