Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Мисфурушнинг “мис”и чиқди

Мисфурушнинг “мис”и чиқди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндилар ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 2559-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 849-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида доимий тезкор тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қўзибой Толмасов (мақоладаги барча исм-шарифлари ўзгартирилган) бошқарувида бўлган юк автомашинаси тўхтатилиб, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳудудига олиб келинди ва холислар иштирокида қайта кўздан кечирилди. Текширув натижасида автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳайдовчи Қўзибой Толмасов ўз кўрсатмасида мазкур рангли металл парчалари фуқаро Турдибой Тешаевга тегишли эканлигини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, умумий қиймати 11 миллион 400 минг сўмлик оғирлиги 2850 кг. бўлган рангли металл парчалари давлат фойдасига мусодара қилинди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, жорий йилнинг шу кунига қадар, Бухоро вилояти божхона бошқармаси мутасадди ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, салкам 4 тонна оғирликдаги рангли металларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


15.05.2018 104

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР