Orphus tizimi

ОАВ учун

Функциялари ва вазифалари

Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимнинг функциялари ва вазифалари

ДБҚ раҳбарияти билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида (бундан буён матнда ОАВ деб юритилади) божхона органлари фаолиятининг долзарб масалаларини ёритиш;

ОАВ учун хабарларни (мақолалар пресс-релизлар, бюллетенлар, нашрлар ва бошқа маълумотларни) тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, телелавҳа ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш;

ахборотдан фойдаланувчиларнинг божхона органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

ахборотдан фойдаланувчиларнинг божхона органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланиши ҳамда қонун билан белгиланган маълумотларни қўмитанинг расмий веб-сайтига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари мухбирларини Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида акрредитация қилинишига доир фаолиятни мувофиқлаштириб бориш;

божхона органлари фаолиятига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини миллий ОАВда эълон қилиш ишларини ташкиллаштириш;

интернет тармоғида ДБҚ веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

Давлат божхона қўмитаси веб-сайтини ахборотлар билан тўлдириб бориш ва янгилаш, сайт орқали келиб тушган мурожаатларга жавоб бериб бориш

ОАВ вакиллари билан биргаликда матбуот конференциялари, брифинглар, интервьюлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

божхона органларининг жамоатчилик ҳамда ОАВ билан ҳамкорлик ўрнатиш, назорат қилиш, уларга ёрдам ва тавсиялар бериш;

соҳавий назоратни амалга ошириш, қуйи тизимлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий-услубий ҳужжатлар (услубий қўлланма, йўналтирувчи хат, кўрсатма, танбеҳ кабилар) ишлаб чиқиш;

божхона соҳасидаги хуқуқ-тарғибот ишларини амалга ошириш, божхонага оид қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, мамлакатда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулайлик ва енгилликларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда фаол иштирок этиш; 


2186

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР