Orphus tizimi

ОАВ учун

Ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 30 августдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир маълумотларни олиш бўйича сўровларни кўриб чиқиш 

Р Е Г Л А М Е Н Т И 

(Кўчирма)
 

Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида” ва “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонунларига ҳамда ДБҚнинг 2014 йил 3 июлдаги 197-сон буйруғига мувофиқ, давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир маълумотларни олиш бўйича сўровларни (бундан буён матнда сўров деб юритилади) кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент:

жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш тартибига;

божхона органлари томонидан ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибига;

божхона органлари ўз ваколатларини амалга ошириши муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибига;

тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, божхона органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборотдан фойдаланувчи - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс;

сўров - божхона органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талаб;

ахборот хизматлари - ДБҚ Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳлари;

котибият - ДБҚ Ишлар бошқармасининг Ҳисобга олиш ва назорат бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК, ОҲБИ ва МКМнинг Ташкилий-инспекторлик бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).

3. Ахборотдан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган ахборотни олиш учун бевосита ёки ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этишлари мумкин.

4. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида маълумотлар божхона органлари томонидан ушбу Регламентга мувофиқ, оғзаки ёки ёзма (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) тақдим этилади.

Маълумотларни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5. Божхона органларида сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги маълумот уларнинг расмий веб-сайтига ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар киришлари мумкин бўлган биноларга жойлаштирилади.

II. Сўровга қўйиладиган талаблар

6. Жисмоний шахснинг сўровида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг сўровида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган манзили (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳамда сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

7. Ёзма сўровлар ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Сўровни шахсий имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, у қўшимча равишда тузувчининг ҳам фамилияси, исми, отасининг исми қўйилган ҳолда, унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади 
ва кўриб чиқилмайди.

8. Оғзаки сўров киритаётган жисмоний шахс ушбу Регламентнинг 6-банди биринчи хатбошисида қайд этилган маълумотларни, шунингдек 
ўз телефон рақамини маълум қилиши керак.

Юридик шахс номидан оғзаки сўров киритаётган мансабдор шахс ушбу Регламентнинг 6-банди иккинчи хатбошисида қайд этилган маълумотларни, шунингдек лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ва иш телефон рақамини маълум қилиши керак.

Ушбу бандда қайд этилган маълумотлар тўлиқ баён этилмаган ҳолларда, оғзаки сўровларни кўриб чиқиш рад этилиши мумкин.

9. Электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар (бундан буён матнда электрон сўров деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ тайёрланган ва мажбурий реквизитларга эга бўлган тақдирда кўриб чиқилади.

10. Белгиланган тартибда киритилган сўров кўриб чиқилиши шарт.

III. Ёзма ва электрон сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш

11. Божхона органларига киритилган ёзма ва электрон сўровлар котибият томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

IV. Оғзаки сўровни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш

16. Божхона органларида оғзаки сўровлар ахборот хизматлари томонидан қабул қилинади.

Ахборот хизмати ходими сўров киритаётган жисмоний ёки юридик шахсдан ушбу Регламентнинг 8-бандида қайд этилган маълумотларни тўлиқ олиши шарт.

23. ОҲБИ ва МКМда ушбу Регламентда ахборот хизматларига юклатилган вазифалар институт бошлиғи ва марказ директори томонидан белгиланадиган таркибий тузилмалар томонидан амалга оширилади.

V. Сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби

24. Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови божхона органларида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Оммавий ахборот воситасининг ахборот олишга доир, шунингдек божхона органлари мансабдор шахсларининг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

25. Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш божхона органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса, бу ҳақда хабардор қилинади.

Агар божхона органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб юборадилар.

26. Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп этилган) ёхуд расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот сўралганда, божхона органлари сўровга бериладиган жавобда сўралаётган ахборот эълон қилинган расмий нашрнинг, оммавий ахборот воситасининг номи, чоп этилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайтнинг электрон манзили кўрсатилган ҳолда, ҳавола берилиши мумкин.

27. Сўров рад этилган тақдирда, белгиланган муддатда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

VI. Якуний қоидалар

30. Ушбу Регламент талабларини бузган ходимлар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

2367

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР