Orphus tizimi

Тадбирлар

Устозлар ўгитига амал қилиб...

Устозлар ўгитига амал қилиб...

  Дунёда шундай нотинч вазият давом этаётган бир пайтда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм суриб, халқимиз турмуши тобора фаровонлашиб бораётгани ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг замирида энг аввало, давлатимиз томонидан барча таҳдид ва хавф-хатарлардан халқимизни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тизимли равишда амалга ошириб келинаётгани мужассам.
  Халқимиз тинчлик ва осойишталикни Ватан, она, озодлик каби муқаддас тушунчалар қаторида улуғлаб, эъзозлаб келади. Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда божхона хизмати ходимлари ҳам самарали фаолият олиб боришмоқда. Улар орасида Бухоро вилоят божхона бошқармаси моддий–техника таъминоти бўлими бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Фахриддин Пўлатов алоҳида эътиборга эга.
  Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини муваффақиятли тугатган Ф.Пўлатов бир муддат Бухоро вилояти ИИБ га қарашли автокорхона милиционер-ҳайдовчи лавозимида ишлади. Божхона органларида хизмат қилиш унинг ёшликдаги орзуси эди. 1995 йилда унинг орзуси ушалди. Божхона органлари хизматига қабул қилинди.
  Фаолиятини тизимда божхона пости инспектори лавозимидан бошлаган Ф.Пўлатов тез орада ишчанлиги, топширилган ҳар бир вазифага масъулият билан ёндошиши билан раҳбарият назарига тушди. Турли лавозимларда хизмат қилиб жамоада ўз ўрнини топди. Бугунги кунда у вилоят божхона бошқармаси моддий –техника таъминоти бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Божхона хизмати подполковниги махсус унвонига эга. Тизимдаги кўп йиллик иш тажрибаси, қолаверса ҳамон устозлар ўгитига амал қилиб, ўз устида тинимсиз ишлаши туфайли ҳам ҳамкасблари орасида ҳурмат, эътибор қозониб келмоқда.
  Дарвоқе, касб танлашда у ота изидан бориб кам бўлмади. Ички ишлар бошқармасида узоқ йиллар хизмат қилган отаси Азим Пўлатовнинг хизмат кийимига болалигида у ҳамиша ҳавас билан тикилар, ўзига ҳам шундай юриш насиб этишини астойдил ният қилгани рост. Бунинг устига акаси Латиф Пўлатовнинг ҳам ота касбини танлагани унинг ниятини янада қатъийлаштирди. Вилоят ИИБда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётган Л.Пўлатов ҳамиша Фахриддин учун ибрат тимсоли. Ота дуосини олган ўғиллар унинг ишончини оқлаб, эл-юрт осойишталиги, тинчликни асраш йўлида фидойилик билан хизмат қилишмоқда.
 - Бугунги кунда эришган барча натижаларим учун устозим, подполковник Баҳром Рўзиевдан бир умр миннатдорман, - дейди Ф.Пўлатов. – Оғир, машаққатли ва масъулиятли касб сирларини шу кишидан ўргандим. Юрт осойишталиги ва хотиржамлиги йўлида хизмат қилиш менинг ягона мақсадим бўлиб қолади.
  Фахриддин Пўлатовнинг кўп йиллик ибратли хизмат фаолияти, фаол ва ташаббускорлиги Давлат божхона қўмитаси ва бошқарма раҳбарияти томонидан кўп марта қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилган. Қолаверса, унинг кўксини «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони ва "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 20 йилкўкрак нишони безаб турибди.
  Юртимизда кенг нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни шодиёналари арафасида Ватанимиз манфаатларига садоқатли, сарҳадларимизни, муқаддас заминимиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраш каби шарафли бурчни ўз зиммасига олган барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини, ватандошларимизни байрам билан қутлаймиз.

Айёмингиз муборак бўлсин Ватанимиз посбонлари!

Г.БОБОҚУЛОВА,
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати катта инсектори


12.01.2018 332

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР