Orphus tizimi

Тадбирлар

Самарқандда шахсий таркиб учун навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди

Самарқандда шахсий таркиб учун навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб учун навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.

Самарқанд транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор божохна қонунбузилишлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилди.

Тадбирни очар экан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Юсупов давлат божхона хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг самарадорлигинини янада ошириш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда Самарқанд транспорт прокуратураси терговчиси М.Жўраев иштирок этиб, Самарқанд транспорт прокуратураси томонидан транспорт тизимидаги божхона масканларида Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан “Улуғбек” ва “Каттақўрғон” ТИФ божхона постлари ва “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида ўтказилган текширишлар натижалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жараёнларда бир қатор хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, йиғилишда ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилган камчиликларнинг келиб чиқишига божхона постларининг айрим ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларига юзаки қарашлари ҳамда улар устидан назоратнинг суст олиб борилганлиги имкон яратган.

5555.jpg

Шу каби ҳолатларни келгусида такрорланишига йўл қўймаслик, қонун талабларига оғушмай риоя қилиш ва бу борада ходимларнинг масъулиятини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди. Келгусида хизмат фаолияти давомида хато ва камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласи кўрилиши қатъиян таъкидлаб ўтилди.

Бу каби йиғилишлар божхоначиларни қонунчиликка қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга, қонунийлик, адолат, ҳалоллик ва холисликка, давлат ва жамият манфаатларига содиқликка, хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришга ҳамда божхона органлари обрўси ва равнақи учун жонкуяр бўлишга ундайди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


15.05.2018 75

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР