Orphus tizimi

Тадбирлар

Ислоҳотлар жойига бориб тушунтирилмоқда

Ислоҳотлар жойига бориб тушунтирилмоқда

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва переференциялар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни ўрганиш мақсадида, Қўқон шаҳрида жойлашган “Bursal Shoes” МЧЖ, “Asia China Shoes” МЧЖ, “Bolajon Orzusi” МЧЖ, “Imano Group” МЧЖ, “Kinder Qoqon” МЧЖ, ҳамда “Premium Lather” масъулияти чекланган жамиятларига ташриф буюриб, мазкур корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда корхона мутасадди вакиллари билан сайёр учрашувлар ўтказишди.

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги” қарорига қаратилиб, ушбу соҳада иш олиб бораётган ташкилотлар учун бир қатор имтиёзлар берилганлиги, мамлакатимизда чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, юқорида номлари тилга олинган корхона раҳбарлари ҳамда мутасадди вакилларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бевосита божхона органларида амалга оширилаётган ишлар, божхона қонунчилигига киритилган сўнги ўзгартиришлар бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари божхона омборларида сақловда турган товарларни якуний божхона режимига расмийлаштириш бўйича тегишли ишларни режалаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Ўтказилган учрашувларда корхона вакиллари божхона ходимларининг амалий ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

С.Амирбеков,

“Қўқон” ТИФ божхона пости

катта инспектори 


15.05.2018 111

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР