Orphus tizimi

Электрон хизматлар

"Рухсатнома ҳужжатлари" ахборот тизими

Сиз ушбу интерактив хизматдан фойдаланишингиз учун электрон рақамли имзога эга бўлишингиз лозим. Агар Сизда электрон рақамли имзо бўлса, унда ушбу ҳаволага ўтинг!

“РУХСАТНОМА ҲУЖЖАТЛАРИ” АХБОРОТ ТИЗИМИ


Мазкур тизимга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, «Узстандарт» агентлиги, “Ўзбекэкспертиза” АЖ каби вазирлик ва идоралар сертификат ҳамда рухсатномаларга доир маълумотларни киритишлари, сертификатлар ва рухсатномаларга доир маълумотларини қидиришлари ва кўришли, тасдиқланган сертификат ва рухсатномалар маълумотлари бўйича ҳисоботлар олишлари мумкин.

Ҳар бир вазирлик ва идоралар ходимлари учун тизимда 2 ҳил турдаги рол ишлаб чиқилган. Булар: Раҳбар ва Ходим.

Ходим ролидаги фойдаланувчи томонидан тизимга сертификат ва рухсатномалар маълумотлари киритилади ва ўзгартирилади.

Раҳбар ролидаги фойдаланувчи томонидан ходим киритилган сертификат ва рухсатномалар маълумотлари текширилади ва тасдиқланади.

Тизимга киритилган сертификат ва рухсатномалар маълумотлари қуйидаги мақомларда бўлади:

- Янги;

- Таҳрир;

- Тасдиқланган;

- Бекор қилинган.

Тизимдан фойдаланиш тартиби

Ҳар бир фойдаланувчи ўзига бириктирилган электрон рақамли имзога асосланган USB-калит орқали тизимга киради. Тизимда i-Key1000 ҳамда е-Kalit русумли USB калит ишлатилади.

Тизим фойдаланувчиларини дастлабки рўйхатга олиш ва кейинги ўзгартиришларни амалга ошириш вазирлик ва идоралардан Давлат божхона қўмитаси ва унинг худудий божхона бошқармаларига келиб тушган мурожаатлар асосида тизим администратори томонидан амалга оширилади.

Тизимга кириш

Тизимдан фойдаланиш Internet Explorer (6.0 версиясидан юқори) интернет броузери ёрдамида амалга оширилади. Тизимга кириш учун Internet Explorer дастурининг адрес қаторига http://10.0.9.114:9080/bjeks/ терилиб кирилади.

“Ўзстандарт” агентлиги ва ундан аккредациядан ўтган ташкилотлар, Ветенария бош бошқармаси ҳамда Ўсимликлар карантини бош инспекция ташкилотларидаги фойдаланувчилар тизимда Интернет тармоғи орқали ишлаш имконияти яратилган.


Сиз ушбу интерактив хизматдан фойдаланишингиз учун электрон рақамли имзога эга бўлишингиз лозим. Агар Сизда электрон рақамли имзо бўлса, унда ушбу ҳаволага ўтинг!

“РУХСАТНОМА ҲУЖЖАТЛАРИ” АХБОРОТ ТИЗИМИ


3087

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР