Orphus tizimi

Спорт хабарлари

Навоийда аёллар спортда беллашди

Навоийда аёллар спортда беллашди

Она ва бола соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли бўлади. Ҳарбий соҳада хизмат қилаётган аёллар учун эса доимо чаққон ва эпчил бўлиш касбий маҳорат ҳисобланади.

Бугун мамлакатимизда аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, уларни спорт билан шуғулланишларига кенг жалб қилинмоқда. Спорт – нафақат инсон танасини, балки унинг руҳиятини ҳам соғломлаштиради. Кайфиятини кўтаради, ҳаётга ва ишга бўлган муносабатини янада фаоллаштиради. Ҳамиша ҳаётга соғлом нигоҳ билан қарашга ундайди.

Навоий вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган аёллар ҳам доимий равишда спорт билан шуғулланиб келишмоқда. Уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини янада ошириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан бошқармада спорт мусобақалари ўтказилди. Унда барча ходималар фаол иштирок этди. Улар спортнинг стол тенниси, шашка ва югуриш тури бўйича бахс олиб бордилар. Бу йилги спорт мусобақалари ҳар йилгидан кўра қизиқарли бахсларга бой бўлди. Иштирокчиларнинг тайёргарлиги юқори даражада эканлиги кўриниб турди.

IMG_4299.JPG

Нодира Халилова мусобақага 300 км масофани босиб Зарафшон шахридан келди. У ҳаммадан ҳам мусобақада ғолиб бўлиш нияти кучлилиги сезилиб турди. Унинг интилиши кутилган натижани берди: шашка бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Наргиза Рахмонова стол тенниси бўйича ғолиб бўлган бўлса, югуриш бўйича Нилуфар Отамуродовага етадигани топилмади. Улар 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами тадбирида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тантанали тарзди тақдирландилар.

Байрам тадбирида бошқармада хизмат қилаётган барча аёллар таклиф этилди. Шахсий таркиб номидан вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов аёлларни байрам билан табриклаб, уларнинг машаққатли ва шарафли ишларига мувоффақиятлар, соғлик ва саломатлик тилаб қолди.

Байрамда аёллар, айниқса Ватанимиз иқтисодий хавфсизлиги, сарҳадларимиз ҳимоясидаги аёллар тўғрисида шеърлар ўқилди.

Баъзан уйингизга борасиз тунда,

Баъзида саҳарлаб жўнаб кетарсиз.

Сизнинг иқболингиз аслида шунда-

Ватан равнақидан кўкка етарсиз...

Улуғ байрамингиз муборак сизга,

Эй мунис аёллар, Ҳарбий аёллар!

Тадбир сўнгида байрам сабабчилари эсдалик совғалари билан тақдирланиб, байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

Н.Рахмонова

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Хотин-қизлар кенгаши раиси


10.03.2018 313

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР