Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тарифлари ва тўловларига оид савол-жавоблар
4013
Ушбу саволларга жавоблар Божхона тўловлари бошкармаси томонидан такдим килинган.

Интернет сайти орқали камида 500 АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот буюртма берсам, божхона тўловлари ундириладими?

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан буён матнларда Кодекс деб юритилади) 157-моддасига мувофиқ, божхона тўловлари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси доирасида;

жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси доирасида, бундан жисмоний шахс манзилига келаётган товарлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 2000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдорида;

халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календар ойи мобайнида – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида жисмоний шахслар томонидан республикага товарлар олиб киришнинг божхона тўловлари қўлланилмайдиган чекланган нормалари тасдиқланган.

Шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловасида жисмоний шахслар томонидан алоҳида турдаги товарларнинг божхона тўловлари қўлланилмайдиган олиб кириш нормаси келтирилган.

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган ва божсиз олиб кириш нормасидан ошган товарларни божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда Кодексининг 294-моддасига асосан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият юзага келади.

Кодексининг 289-моддасига асосан, товар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

- импорт божхона божи (импорт божхона божи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сон қарори билан тасдиқланган);

- акциз солиғи (акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори билан тасдиқланган);

қўшилган қиймат солиғи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ставка 20% миқдорида белгиланган);

- божхона йиғимлари (божхона йиғимлари ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган) ундирилиши белгиланган.

3.04.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг