Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси
1872
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи
ТАВСИФИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи (кейинги ўринларда байроқ деб аталади) тараққиёт ва барқарорликни ифода этувчи оч яшил рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.
Байроқнинг узунлиги — 250 см, эни — 125 см.
Байроқ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларининг фарқлаш белгиси (кейинги ўринларда фарқлаш белгиси деб аталади) тасвирланган.
Масофаси:
байроқнинг тепа ва пастки чеккасидан фарқлаш белгисигача —10,25 см;
байроқнинг чап ва ўнг чеккасидан фарқлаш белгисигача — 72,75 см;
Ўлчами:
фарқлаш белгисининг баландлиги ва эни — 104,5 см;
фарқлаш белгиси оқ ҳалқанинг эни — 1,2 см;
фарқлаш белгиси оч яшил рангли доирасимон чизиғининг эни — 7,43 см;
фарқлаш белгисининг «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «DAVLAT BOJXONA XIZMATI» ёзувларининг ҳажми — 3 см;
глобус диаметри — 56,5 см;
фарқлаш белгиси картасининг баландлиги — 32,55 см, эни — 49,64 см;
фарқлаш белгисининг Меркурий таёғи қанотлари эни — 39,39 см ва таёқнинг узунлиги — 44,6 см;
фарқлаш белгисининг саккиз қиррали иккита юлдузи диаметри — 5,46 см;
Байроқ бошқа ўлчамларда бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳолларда байроқнинг эни унинг узунлигига нисбати 1:2 ни ташкил этиши шарт.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фарқлаш белгиси
ТАВСИФИ
 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фарқлаш белгиси (кейинги ўринларда фарқлаш белгиси деб аталади) мустаҳкамлик ва доимийликни ифода этувчи кумуш рангли саккиз қиррали шаклга эга бўлиб, унинг ички қисмида саккиз қирраликдан оқ рангли ҳалқа билан ажратилган яшил рангдаги доирасимон чизиқ билан ўралган кумуш рангли глобус тасвирланган.
Доирасимон чизиқнинг юқори қисмида оқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида «DAVLAT BOJXONA XIZMATI» сўзлари ёзилган. Ёзувлар саккиз қиррали олтинсимон рангли иккита юлдуз билан ажратилган.
Глобуснинг марказида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишни ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, жаҳоннинг барча мамлакатлари билан савдо муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш маъносини англатувчи бронза рангидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси тасвирланган, унинг марказида ўткир тиғи билан пастга қараган вертикал ҳолатдаги тилла рангли икки томонидан илонлар билан ўралган қанотли таёқ (Меркурий таёғи) тасвирланган.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг