Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси
5929

Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 майдаги

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги

ПФ-5729-сон Фармони ижроси тўғрисида"ги 159-сон буйруги билан тасдиқланган.

 

Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси таркиби

Давлат божхона хизмати органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси – ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари, ҳудудий бошқармалар, “Тошкент–АЭРО” ИБК ва Божхона институти бошлиқлари ҳамда Миллий кинология маркази директори раҳбарлигида тузилган ҳуқуқбузарликларни, хусусан коррупцияни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи комиссия.

 

Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиясининг 2020 йил фаолияти натижалари 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Давлат божхона қўмитаси ўртасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро имзоланган “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” асосида жадал равишда олиб борилмоқда.

Ушбу “Йўл харитаси”да

-  соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда божхона процедураларини рақамлаштириш ҳисобига божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

- коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни бошланиш босқичини ўзида аниқлаш ва уларга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш;

- коррупцияга қарши қаратилган профилактика-тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳамда мувофиқлик тизимини такомиллаштириш;

- божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини қисқартириш;

- коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик - “compliance control” тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабалар иштирокида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” доирасида Давлат божхона қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида “Коррупцияга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум имзоланди.

Сўнгги 3 йилда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилишга қаратилган 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган.

Расмийлаштирув жараёнидаги ҳужжатлар салмоғи қисқартирилиб, илгари ҳар бир расмийлаштирувда тақдим этилиши шарт бўлган 10 дан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари ва  ТИФ ТН коди бўйича экспертиза хулосасини тақдим этиш каби талаблар, айрим товарларнинг экспорт жараёнида контрактларни ҳисобга қўйиш шартлари бекор қилинди.

Соҳага илғор ва инновацион технологияларни жорий қилиниши ҳисобига божхона юк декларацияларини автоматик рўйхатга олиш ва автоматик тақсимлаш жорий этилди. Натижада, илгари ушбу жараёнга 2-3 соат вақт сарфланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1-2 дақиқани ташкил қилмоқда.

Келгусида тизимда коррупция ва бошқа салбий иллатларни бартараф этиш борасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан узвий ҳамкорликда аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар янада кучайтирилади.

Шунингдек, божхона органларида “комплаенс-назорат” тизимини қўллашда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга, тизимда коррупцияни келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказишга ҳам эътибор қаратилади.

Хавф даражаси паст бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнларини босқичма-босқич инсон омилини аралаштирмаган ҳолда автоматик расмийлаштиришни жорий этиш ҳам олдиндаги муҳим режалардан бири ҳисобланади.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг