Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўхтамиш Холлиев
235
Тўхтамиш Холлиев

Яхшилар ёди ҳеч ўчмас диллардан.

Яхши ном, яхши из қолур улардан

Ватанимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишда ўз жонинида аямаган яна бир божхоначи - Холлиев Тўхтамиш Қосимовичдир.

У 1949 йилнинг 17 августида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида таваллуд топган.

Отаси – Холлиев Қосим Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ички ишлар идораларида хизмат қилган.

Онаси – Холмуродова Ойимхон уйда фарзандлари тарбияси билан шуғулланган.

Тўхтамиш Холлиев оиладаги олти фарзанднинг энг каттаси бўлгани учун укаси ва 4 та синглисини вояга етказишда ота-онасига ёрдам берган.

1973 йилда Термиз давлат университетининг “Рус тили” факультетини тамомлаган Тўхтамиш Холлиев Туркманистоннинг Кушка шаҳрида ҳарбий десант қўшинлари таркибида хизмат қилган. Уйига қайтгач, Иқболхон Шомуродова билан оила қурган. Уларнинг оиласида 2 қиз ва 2 ўғил фарзанд дунёга келган.

Тўхтамиш Холлиев 1981 йилда ўша даврда фаолият юритган “Какайди” божхона постининг кўрик ходими лавозимига ишга қабул қилинган. Мазкур постда Афғонистондан келган ҳарбий самолётлар божхона назоратидан ўтказилган. Унинг мазкур тизимидаги хизмати давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида, “Аму-Занг”, “Айритом”, “Термиз” ва “Болдир” темир йўл божхона постларида, “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият постида ва “Сариосиё” божхона комплексида ишлаган.

Узоқ йиллар давомида божхона тизимида фаолият юритган ва бугунги кунда нафақадаги божхона фахрийси Холмурод Жумаев марҳум касбдоши Тўхтамиш Холлиев билан ишлаган кезларни хотирлаб, қўшни Тожикистонда фуқаролар уруши гоҳ кучайиб, гоҳ сустлашган нотинч бир вазиятда божхона чегараларида ишлаш осон бўлмаганлигини эслайди. Унинг айтишича, 1999 йилнинг 27 апрель куни Тўхтамиш Холлиев касбдошлари билан бирга хизматни ўтаётган вақтида, соат тахминан 14 ларда, айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган автотранспорт воситаси тўхтатилади. Унда контрабанда билан шуғулланувчи

жиноятчилар бўлган. Божхоначиларни кўрган қоидабузарлар жавобгарликдан қутулиб қолиш учун божхона ходимларининг ҳаётига тажовуз қилиб, уларга тан жароҳати етказиб, қочишга уринганлар. Оғир жароҳатлар оқибатида Тўхтамиш Холлиев ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 25 августдаги Фармонига асосан мустақил Ватанимизни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилиги ва мардлиги учун катта инспектор Холлиев Тўхтамиш Қосимович вафотидан сўнг 2-даражали «Шон-шараф» ордени, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 10 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 15 йиллиги” ҳамда “Ўзбекистон қуролли кучларига 25 йил” кўкрак нишони кўкрак нишони билан тақдирланган.

1.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг