Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кдыров Амангелди Шамуратович
54

Кдыров Амангелди Шамуратович 1966 йил 6 июлда Қорақалпоғистон Республикасининг  Қунғирот туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1991 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йили Тошкент Давлат иқтисодиет университети сиртқи бўлимини тамомлаган.

У ўзининг мустақил меҳнат фаолиятини 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот тумани “Қўнғирот” жамоа хўжалигида ишчи лавозимида бошлаган. Ўзбекистон Республикаси божхона органларидаги хизмат фаолиятини 1997 йил февраль  ойида Давлат солиқ кўмитаси Бош божхона бошқармаси қорақалпоғистон Республикаси божхона хизматининг 5-сонли “Давут-ота” божхона пости инспектори лавозимидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг бўлим ва божхона постларида инспектор, тезкор вакил, катта тезкор вакил, тезкор бўлинма бошлиғи, пост бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлашда ва контрабандага қарши курашишда ўзининг катта ҳиссасини кўшди.

Божхона хизмати майори Кдыров Амангелди Шамуратович божхона органларидаги хизмат фаолияти давомида ҳақиқий божхоначи қандай бўлиши керак эканлигини кўрсата олган фидоий ходим эди. У кундалик хизмат фаолияти давомида қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориб, ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли виждонан бажарарди. Ўзининг тезкорлиги, тезкор маълумотлар билан ишлай олиши натижасида божхона  қоидабузарликларга қарши курашишда юқори кўрсаткичларга эришди.

А.Кдыров божхона органларидаги хизмати давомида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни мустаҳкамлаш борасида хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун  2003 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан “Жасорат” медали билан мукофотланди.

2006 йил 25 сентябрда А.Қдыровга Қорақалпоғистоннинг энг муҳим божхона постларидан бири - “Шуманай” постини бошқариш вазифаси ишониб топширилди, чунки Амангелди Кдыров бу жойларни жуда яхши билар  эди. Ватанини чин юракдан севадиган, унинг учун ҳатто жонини ҳам аямайдиган Амангелди Кдыровни шонли тарихимизда  кимсасиз саҳрода ёвларга қарши курашда мардлик намунасини кўрсатган Широққа қиёслаш мумкин. 

2006 йилнинг 19 ноябрь куни  Қорақалпоғистоннниг бепоён Устюрт ҳудудига тадбирга чиққан А.Қдыров айланма йўллар орқали контрабанда товарларини юртимизга олиб кирмоқчи бўлган жиноятчиларни қўлга олиш мақсадида ўзининг бор куч-ғайратини  аямади. Гарчи жиноятчилар ўз мақсадига етолмаган бўлсада,  Амангелди Кдыровни кимсасиз саҳрода ҳалок бўлишига сабабчи бўлди. 

А.Кдыров 2006 йил 19 ноябрь куни Устюрт текислигида контрабанда ашёлари ва товар-моддий бойликларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишиннг олдини олиш бўйича олиб борилган тезкор тадбир давомида хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этди.

Амангельди Кдыров қобилиятли, меҳнатсевар, ҳалол ва интизомли  инсон эди.

Меҳнат фаолияти давомида у устоз сифатида  бир қанча ёшларни тажрибали божхона ходими этиб тарбиялади.

“От изини той босар” дейди доно халқимиз. Бу касбга ёшлигидан қизиққан Амангельди Кдыровнинг фарзанди Улуғбек Шамуратов ота касбини эгаллаб, ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постида инспектор лавозимида хизмат қиляпти.

Она Ватанига  кўрсатган жасоратини келажак авлодга етказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси олдидаги монументда Амангельди Кдыровнинг исми ўйиб ёзилган.

Ўз юртига, Ватанига содиқ ва фидоий хизмат қилган, халқининг тинчлик тотувликда умр суриши учун жонини фидо қилган буюк инсон — Амангельди Кдыровнинг хотираси мангу яшаб қолади.

 

 

 

 

 

 

5.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг