Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кенгашнинг мақсад ва вазифалари
968

Давлат божхона хизмати органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши

Божхона органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгаши Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ҳузурида ташкил этилади ва унинг фаолияти ДБҚнинг барча ҳудудий ва таркибий тузилмаларига татбиқ этилади.

Жамоатчилик кенгаши ДБҚ Раисининг буйруғи билан ташкил этилади ва унинг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, Давлат божхона хизмати органлари зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчиликманфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлатхизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиганбитимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйичабожхона органлари ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устиданжамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, божхона органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун божхона органлари фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан божхона органлари фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

божхона органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

божхона органлари фаолиятини ислоҳ қилишда фукаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

божхона органлари фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

божхона органлари ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий- маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам
кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

божхона органларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича божхона органларига тегишли таклифлар киритади;

божхона органларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилади, шунингдек, ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

божхона органлари фаолиятига тааллуқли унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва қарорларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни мазкур божхона органлари ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларни ташкил этишда қатнашади;

давлат дастурлари лойиҳаларини, тадбирлар режаларини ва божхона органлари фаолиятига тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этади, бажарилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

божхона органлари раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкил этишда, шу жумладан жойларга бориб ташкил этишда қатнашади, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади;

божхона органлари ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашда, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш муаммоларини ҳал этишда кўмаклашади;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат органи ходимлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;

божхона органларининг барча таркибий тузилмаларида соғлом ишчанлик муҳитини ривожлантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

мамлакатда ва хорижда кенг жамоатчиликни божхона органлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилишни таъминлайди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

божхона органлари фаолиятига бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;

божхона органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

Жамоатчилик кенгаши зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

божхона органлари томонидан ташкил этиладиган бўлажак очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;

божхона органларининг барча таркибий тузилмалари бинолари (хоналари) ва бошқа объектларини божхона органлари томонидан белгиланган тартибда бориб кўриш;

божхона органларининг барча таркибий тузилмалари раҳбарларига жамоатчилик кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган божхона органларининг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;

божхона органларининг қонун ижодкорлиги фаолиятида, божхона органлари томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳукуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик ва экспертлар муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига божхона органлари томонидан берилган жавобларнинг сифатини танлаб олган ҳолда таҳлил қилиш;

божхона органлари ходимларининг розилиги билан уларнинг уй-жой, ижтимоий-маиший ва хизмат шарт-шароитлари билан танишиш;

жамоатчилик кенгаши мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;

юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳукуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари
ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Д.Кудриддинов

Жамоатчилик кенгашининг раиси,

Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари
Уюшмаси аъзоси

2.

И.Очилов

Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фахрийлар маркази кенгаши аъзоси

                    Жамоатчилик кенгаши аъзолари

3.

Б.Джумаев

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош юрисконсульти

4.

С.Алимбаев

Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари
Уюшмаси аъзоси

5.

С.Арипов

Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари
Уюшмаси аъзоси

6.

 

7.

Б.Турсунов

 

Ҳ.Азизов

 

Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари
Уюшмаси аъзоси

Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари
Уюшмаси аъзоси

                         Жамоатчилик кенгашининг котиби

8.

А.Темиров

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Ишлар бошқармаси бошлиғи

Изоҳ. Жамоатчилик кенгашининг раиси, жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари ва қолган аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Жамоатчилик кенгашига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.

23.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг