Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбирлар
Экспортёрлар учун янги агрологистика маркази барпо этилади Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4406-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2019 йил 14 октябрь куни АҚШнинг Халқаро Тараққиёт бўйича Агентлиги (USAID) миссиясининг халқаро экспертлари Патрик Хюджест, Л.Гаппарова, USAID вакили С.Асомов ва Қишлоқ хўжалик вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Одиловлар Самарқанд вилояти божхона бошқармасига ташриф буюришди.

15.10.2019

Божхоначилар ва бўлажак ҳарбийлар ўртасида учрашув ташкил этилди Тадбирлар

Божхона органлари томонидан ёш авлод қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш максадида тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш узвий йўлга қўйилган.

15.10.2019

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда импорт маҳсулотлар сифатига муҳим эътибор қаратилмоқда Тадбирлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда импорт маҳсулотлар сифатига эътибор қаратиш:маҳаллий маҳсулотларнинг ҳамёнбоплиги ва аҳоли талабларига мослигини истеъмолчиларга тушунтириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

15.10.2019

АГРО-2019: ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт уйғунлиги Тадбирлар

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Highway logistics center” логистика марказида Халқаро пресс-клубнинг мамлакатимиз қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспорти муҳокамакасига бағишланган “АГРО-2019: ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт уйғунлиги” мавзусида тадбир ўтказилди.

12.10.2019

Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланиб борар экан, ўтган 3 йил мобайнида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 1,3 баробар, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2 баробарга ўсди. Саноат корхоналари томонидан аввал 193 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 284 га етди.

11.10.2019

Импортни оптималлаштириш масаласида очиқ мулоқот бўлиб ўтди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишлаб 2019 йил 17 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ва билдирилган асосли эътирозлар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан хизмат йиғилишида барча шахсий таркиб ўртасида танқидий кўриб чиқилиб, импортни оптималлаштириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

8.10.2019

“Қарши аэропорти”да янги йўналиш бўйлаб рейслар амалга оширилди Тадбирлар

Илк бора Қарши шаҳрига Россия Федерациясининг “ИрАэро” авиакомпаниясига қарашли авиалайнери “Санкт-Петербург – Қарши” йўналиши бўйлаб парвозини амалга оширди. Ушбу авиалайнерда келган 100 нафар ватандошларимиз, сайёҳлар ва экипаж аъзолари Қарши ҳалқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди.

8.10.2019

Cамарқандлик журналистлар божхона фаолияти билан яқиндан танишишди Тадбирлар

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона соҳасида жорий қилинган қулайликлар ва енгилликлар билан яқиндан танишувга қаратилган навбатдаги медиа-тур Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди.

8.10.2019

Божхона институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрами тадбири ўтказилди Тадбирлар

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан "Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак" деган ғоя асосида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилди.

30.09.2019

Миллий кинология маркази хизмат итлари мутлақ чемпион деб топилди Тадбирлар

“Happy Animals” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент шаҳар “Анҳор – Локомотив” боғида турли зотдаги итлар учун “Куз – 2019 Германия чемпионати” халқаро кўргазма-мусобақаси бўлиб ўтди.

30.09.2019

Ишчи гуруҳ вакиллари божхона постлари фаолияти билан танишди Тадбирлар

Маълумки, мамлакатимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Асосий эътибор, иш ўринларини кўпайтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот турларини кенгайтириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабларни тўлиқ қондирилишига қаратилмоқда.

30.09.2019

Бухорода матбуот анжумани бўлиб ўтди Тадбирлар

Бухоро вилояти божхона бошкармасида ОАВ вакиллари учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган журналистлар ва соҳа вакиллари иштирок этишди.

25.09.2019

Парламент назорати якунлари чегара божхона постларида муҳокама этилди Тадбирлар

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни куни Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона постида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятида мақсадли вазифаларга эришилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборот эшитувига бағишланган сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

18.09.2019

Фарғонада Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтди Тадбирлар

Айни кунларда Қўқон шаҳри бутун дунёга ўз кўрку тароватини кўз–кўз этиб, латиф шаҳар сифатида кундан-кунга муҳташам, озода ва ораста қиёфада намоён бўлмоқда.

14.09.2019

Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан ижтимой сўров ўтказилди Тадбирлар

Жонажон диёримиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун дунёда ижобий эътироф этилмоқда. Албатта, сайёҳлар ва хорижий давлат фуқароларида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр қолишида божхона хизматининг ўрни ҳам катталиги ҳеч кимга сир эмас.

13.09.2019

“Темур тузуклари билимдони” танловида божхона ходими фахрли ўринни қўлга киритди Тадбирлар

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўзаро ҳамкорлик асосида ходимлар ўртасидаги ҳамкорликни ва соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг спортга, интеллектуал ўйинларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида турли мусобақа ва танловлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

11.09.2019

Журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони ижросида доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек соҳадаги турли янгиликлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

11.09.2019

Экспортёрларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди Тадбирлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган семинар-тренинг экспортёрларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланди.

9.09.2019

“Очиқ мулоқот” кўрсатувида туризм соҳасига эътибор қаратилди Тадбирлар

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 551 та туристик намойиш этиш объектлари, 138 та меҳмонхона (5823 ўринли), 118 та оилавий уй меҳмонхоналар (1045 ўринли), 100 га яқин миллий ва европа таомлари ресторанлари ҳамда миллий услубдаги чойхоналар, шунингдек, 164 та туроператорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

7.09.2019

Сайёҳлар таассуротлари Тадбирлар

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилди.

4.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг