Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбирлар
Термиз Давлат университети талабалари ўртасида божхона органларига киришни истовчилар танлаб олинди Тадбирлар

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

13.09.2018

Донорлик - беғараз ёрдам Тадбирлар

Инсон доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилинаётган хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бераётган бўлса, инсон учун бундан-да ортиқ бахт бўлмаса керак.

10.09.2018

Мукофотлар муборак! Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёенинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги Фармони билан бир гуруҳ божхона ходимлари ҳам давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди.

28.08.2018

Божхоначилар қон топширди Тадбирлар

Одамзот учун ўзидаги энг қимматли нарсаси - ўз қонини беғараз муҳтожларга топширишдек хайрли иш бўлмаса керак. Шу зайлда донорлар қонга муҳтож бўлган минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қоладилар.

28.08.2018

Билим ва малака оширилди Тадбирлар

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари учун трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда қидирув, текширув ва профил тузиш мавзусида ўқув курслари ташкил қилинди.

26.08.2018

Умумхалқ ҳашари божхона органларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди (ФОТОРЕПОРТАЖ) Тадбирлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкил этилган ҳашарда республикамиз божхоначилари ҳам фаол иштирок этиб, божхона бошқармалари, чегара-божхона постлари ва бошқа таркибий тузилмаларда кенг кўламдаги ободонлаштириш-тозалаш ишларини амалга оширишди. Қуйида ҳудудларда ўтказилган ҳашарлардан фоторепортажни тақдим қиламиз.

18.08.2018

Божхона: ислоҳотларнинг янги босқичи, янги стратегик вазифалар Тадбирлар

Халқаро пресс клуби божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги стратегик вазифаларга бағишланган махсус сессия ташкил қилди. Сессияда Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти, таркибий тузилмалар бошлиқлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

9.08.2018

Инспекцион-кўрик мажмуаси божхона назорати самарадорлигини янада оширади Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси божхона постларини катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан тақдим этилган RF6010-русумли темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасини (ИКМ) Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости тасарруфига топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

3.08.2018

Фарғоналик ёш божхоначилар ташаббуси Тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлсада, 2018 йилнинг I ярим йиллиги давомида давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган ҳиссалари учун вилоят божхона бошқармасининг 3 нафар ёш ходимлари раҳбарият томонидан рағбатлантирилишига улгурилди.

3.08.2018

Матбаачилик соҳасида тадбиркорлик Тадбирлар

Мамлакатимизда нашриётлар ҳамда матбаа соҳасининг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши замирида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ахборот ва сўз эркинлиги ҳамда ён-атрофда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини эркин ифода этиш ҳуқуқини таъминлаш, қолаверса, амалга оширилаётган буюк бунёдкорлик ишлари моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.

3.08.2018

Сайёр қабулда янги чегара божхона постини очиш таклифи киритилди Тадбирлар

Мамлакатимизнинг Тожикистон Республикаси билан қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқларга барҳам бериш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

3.08.2018

Сафарингиз хайрли ва бехатар бўлсин! Тадбирлар

Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон Қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилмоқда.

3.08.2018

Ҳаж зиёратчиларига божхона тартиб-таомиллари тушунтирилди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

2.08.2018

Одам савдоси - давр муаммоси Тадбирлар

“30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Сергели тумани Прокуратураси ҳамда Сергели тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Одам савдоси жинояти ва унинг аянчли оқибатлари” мавзусида семинар ўтказилди.

27.07.2018

Ахборот хизмати ва ОАВ: ҳамкорликнинг янги босқичи Тадбирлар

Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Давлат божхона хизмати органларида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

20.07.2018

Муносиб номзодларни танлаш – долзарб масала! Тадбирлар

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган интеллектуал салоҳиятли номзодлар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.

19.07.2018

Божхоначилар очиқ мулоқотда иштирок этишди Тадбирлар

Божхона соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти иштирокида Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг “Юзма-юз” теледастури орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.

14.07.2018

Самарали меҳнат шароити учун янги келишув Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан имзоланган Тармоқ келишувини ижросини таьминлаш мақсадида худудларга тасдиқланган жадвалга асосан 2018 йил 9 июль куни Жиззах вилоят божхона бошқармасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

12.07.2018

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди Тадбирлар

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимларининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитасини ташкил этиш бўйича меҳнат жамоаси умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

12.07.2018

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди Тадбирлар

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Давлат божхона хизмати органларининг махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 2018 - 2020 йилларга Тармоқ келишуви тузилган бўлиб, ушбу келишувда тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб бериш назарда тутилган.

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг