Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар
Давлат божхона қўмитасида БАА Дубай Амирлиги Божхона маъмурияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Давлат божхона қўмитасида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай Амирлиги Божхона маъмуриятининг Нодия Абдуллоҳ Камолий хоним бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

11.04.2019

БМТ вакиллари “Олот” чегара божхона постига ташриф буюришди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришда албатта халқаро тажрибалардан ўринли ва самарали фойдаланиш натижасида бугун соҳа тараққиётида кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.

27.03.2019

Божхона институтида Хавфни бошқариш тизимига бағишланган халқаро семинар ўз ишини бошлади Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

2019 йил 27 март куни Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси экспертлари иштирокидаги “Божхона хавфларини бошқариш: Қозоғистон тажрибаси” мавзусида семинарга старт берилди.

27.03.2019

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Божхона институтига ташриф буюрди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Бугун Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби пойтахтимиздаги Божхона институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

6.03.2019

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби замонавий транспорт логистика марказида бўлди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Бугун куннинг иккинчи ярмида Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби К.Микурия Президентимиз ташаббуси билан Зангиота туманида 14 гектар ҳудудда барпо этилган “High Way Logistics Centre” замонавий транспорт логистика марказига ташриф буюрди.

6.03.2019

ФОТОРЕПОРТАЖ: Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Хабар берганимиздек, Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Ташриф доирасида бугун куннинг биринчи ярмига қадар бўлиб ўтган тадбирлар тафсилотлари билан фоторепортажимиз орқали танишинг.

6.03.2019

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Давлат божхона қўмитасининг шахсий таркиби билан учрашди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Давлат божхона қўмитасининг шахсий таркиби иштирокидаги тантанали тадбирда қатнашди. Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази ва Божхона институти шахсий таркиби ҳам масофадан туриб иштирок этишди.

6.03.2019

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонда Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

2019 йилнинг 5 март куни Жаҳон божхона ташкилотининг Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 март куни бўлиб ўтмоқда.

6.03.2019

Ўзбек-тожик чегарасида яна бир ўтказиш пункти очилди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг ривожи жадал суръат касб этиб, стратегик шериклик даражасигача кўтарилди.

2.03.2019

Давлат божхона қўмитасида Туркия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташқи сиёсат борасида хорижий давлатлар билан конструктив ва ўзаро манфаатга асосланган жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон-Туркия алоқаларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

27.02.2019

АҚШлик мутахассислар пойтахтимиздаги темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуаси билан танишишди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

2019 йил 27 февраль куни АҚШ Давлат департаментининг Ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш ва халқаро гиёҳвандликка қарши кураш бўйича Бюроси Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Жорган Эндрюс пойтахтимиздаги “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара-божхона постида бўлди.

27.02.2019

Ўзбекистон ва Афғонистон: иқтисодий муносабатлар янги босқичда Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси натижасида савдо, транспорт-коммуникатция, энергетика соҳаларида ҳамда ушбу йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш тизимида янги босқичда ривожланмоқда.

21.02.2019

Самарқандда “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

18.02.2019

Давлат божхона қўмитасида Қирғизистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Давлат божхона қўмитаси Раиси Муротжон Азимов ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусов билан учрашув бўлиб ўтди.

14.02.2019

Ўзбекистон-Туркия: божхона соҳасида ҳамкорлик янада такомиллашади Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

2018 йил 30 апрелда Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида имзоланган идоралараро протоколга мувофиқ Қўшма Божхона кенгаши ташкил этилди.

8.02.2019

Замонавий божхона терминаллари энг илғор технологиялар билан жиҳозланади Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Давлат божхона қўмитасида “Astrophysics” бренди остида машҳур бўлган замонавий сканер ускуналарини етказиб беришга ихтисослашган АҚШнинг “Witt Security Solutions” компаниясираҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

16.01.2019

Ўзбек-тожик: қўшни давлатга ўтиб-қайтувчилар сони бир неча баробарга ошди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Сўнгги бир йилда Ўзбекистондан Тожикистонга ўтиб-қайтувчилар сони бир неча юз баробарга кўпайди. Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган "Ойбек" чегара божхона пости орқали бир кунда қўшни давлатга ўтиб-қайтувчилар бир неча баробарга ошди.

3.01.2019

Жаҳон божхона ташкилоти халқаро экспертлари Тошкентда Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро экспертлари иштирокида хавфларни баҳолаш ва селективлаш бўйича ҳафталик ўқув тренинги ўз ишини бошлади. 30 ноябрга қадар бўлиб ўтадиган тренингни халқаро экспертлар К.Сенготаи (Ҳиндистон) ва Г.Богатиновски (Македония) олиб боришади.

26.11.2018

Давлат божхона қўмитаси делегацияси Халқаро божхона форумида иштирок этди Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Божхона хизматини модернизация қилиш, уни ҳозирги замон ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб ўзгартириш, ўз навбатида, хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илғор тажрибаларини ўрганишни ва улар билан доимий мулоқот қилишни талаб қилади.

5.11.2018

Давлат божхона қўмитаси инвесторлар билан мулоқотга ҳар доим тайёр Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Божхона хизматини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда, тадбиркорлик субъектлари, хусусан маҳаллий ва хорижий инвесторлар талабларини ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш Давлат божхона қўмитаси олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади.

22.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг