Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга таянч бўлайлик!
441
Тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири саналади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – мамлакатимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.
Тадбиркорларга таянч бўлайлик!

Шу боис ҳам юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб жойларда тарғиб қилиб келинмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик соҳасидаги имтиёзлар, бериладиган имкониятлар ва божхоначи – тадбиркор таянчи эканлиги тўғрисида учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов “Термиз Карго Центр” МЧЖ ҳудудида жойлашган Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Бир дарча” тамойили бўйича фаолият олиб борадиган Ваколатли сертификация органлари: «Ўзэкспертиза» АЖ, Давлат санитария-эпидемиология назорати, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат ветеринария хизмати ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий мажлисга мурожаатномаси иштирокчилар билан биргаликда яна бир бор тингланиб соҳа бўйича берилган тегишли вазифалар беглилаб олинди.

Учрашувда, Юртбошимиз ўз маърузаларида келтирган бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этишимиз лозимлиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, Ваколатли сертификация органлари ва божхона органи ҳамкорликда экспорт операцияларини тезлаштирилишига эришиш ва бу борадаги муаммоларга биргаликда ечим излаши зарурлиги ҳамда тадбиркорларни ортиқча вақт ва маблағ йўқотишини бартараф этиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда муносиб иштирок этишимиз  кераклиги яна бир бор тарғиб қилинди.

Айтишимиз мумкинки, бу каби ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари тадбиркорларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ишонч туйғусини янада шаклланишида хамда уларга янада қулайлик яратишда хизмат қилади.

8.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг