Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Билим ва тажрибани мунтазам ошириб бориш – муҳим вазифа
490
Бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Юртимизнинг фаровонлиги, бунданда гуллаб яшнаши учун кўплаб қонун ва қарорлар ишлаб чиқилмоқда.
Билим ва тажрибани мунтазам ошириб бориш – муҳим вазифа

Шу қаторида Давлат божхона қўмитасида хам   қонунлар ижроси, экспорт салоҳиятини ошириш, импортни оптималлаштириш ва тадбиркорларимиз учун янада қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида тизимли равишда иш фаолияти амалга ошириб келинмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган замон эса ҳар бир давлат хизматчисининг олдига кўплаб вазифаларни қўймоқда. Мазкур вазифалар ижросини тўлиқ ва сифатли бажаришда, албатта малакали ва ҳар томонлама етук кадрлар зарур. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам кадрлар масаласига алоҳида тўхталдилар, ҳамда бундан кейин ёшларга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш вазифасини қўйдилар.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Сурхондарё божхона бошқармасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятининг туристик имкониятлари кун сайин кенгайиб, чет эл фуқароларининг вилоятга ташрифи тобора ошаётганлигини инобатга олиб, вилоят божхона бошқармаси ёш ходимлари чет тилларини мукаммал ўрганишга киришишган. Ходимларнинг инглиз ва рус тилларини тўлиқ ўрганишлари ва билимларини   мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида  бошқармада  қўшимча дарслар ташкиллаштирилган.

Бу эса божхона тизимида малакали етук кадрларни шакллантириш йўлидаги яна бир одим қадамлардандир. Зероки, Ўтган аср бошларида маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний томонидан илгари сурилган «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур» деган фикр ҳали-ҳамон эскирмайдиган, мантиқан халқчил эканлигини бугунги шиддаткор замон ҳам тасдиқлаб турибди.

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг