Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Билимли авлод – буюк келажакнинг кафолатидир
445
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги, фарзандларимизни турли хил радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик – асосий вазифамиз эканлиги, бу борадаги ишларни янгича ёндашувлар билан давом эттиришимиз кераклиги қайд этилди.
Билимли авлод – буюк келажакнинг кафолатидир

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, жамиятда демократик принципларни  мустаҳкамлашда  ёшларнинг  ўрни  катта.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш  мамлакатни  барқарор  ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.

Юртимизда кейинги йилларда ёшларни маънан етук ва жисмонан соғлом камол топтириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан божхона органларида хизмат қилаётган ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида ёш ходимлар божхона қонунчилигини такомиллаштириш, соҳага коммуникацион технологияларни кенг жалб қилиш, божхона тартиб-қоидаларини соддалаштиришга доир ўз таклифларини бериб келмоқдалар.

2019 йил 12 февраль куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилотининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти кенгаши раисининг харбийлар бўйича ўринбосари Х.Мирзаев, ОАВ ходимлари ва  бошқарманинг бошланғич ташкилоти аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда ошкора овоз бериш натижаларига кўра юқори овоз олган ва намунали дастурни ҳавола қилган бошқарма ходими Соҳиб Солиев Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги етакчиси этиб сайланди.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг