Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инсонга наф келтириш олий бахт
293
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан вилоят божхона бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Инсонга наф келтириш олий бахт

Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаш раиси Ф.Қиличова, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев ва бошқарманинг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Аббосов ҳамда барча ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят божхона бошқармасининг бошланғич касаба уюшмаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида иш берувчи вакили ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг музокараларга К.Жалолов, Ф.Нормахматов чиқиб, божхона бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йилда режалаштирилган чора-тадбирлар, берилаётган имтиёзлар тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Йиғилиш якунида бошқарманинг бошланғич касаба уюшмасининг 2018 йилда амалга оширган ишлари “қониқарли” деб топилди.

16.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг