Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда жамоа шартномаси муҳокама қилинди
191
Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят божхона бошқармасида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан божхона бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилиши ўтказилди.
Наманганда жамоа шартномаси муҳокама қилинди

Тадбирда бошқарма шахсий таркиби ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Нуриддинов ва тармоқнинг Наманган шаҳар кенгаши раиси М.Собировлар иштирок этди.

Йиғилишда Наманган вилояти божхона бошқармасининг 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари ҳамда касаба уюшма тафтиш комиссияси раиси У.Исмаиловнинг тафтиш ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши “қониқарли” деб топилди ва Наманган вилояти божхона бошқармасининг 2019-2021 йиллар учун жамоа шартномаси муҳокама қилиниб, қабул қилинди.

Йиғилиш қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, касаба уюшмаси томонидан 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича келишиб олинди.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг