Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалол тадбиркор – давлат устуни
545
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоятда фаолият кўрсатадиган барча сертификатлаш ва рухсатнома бериш органлари, савдо-саноат палатаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят Марказий банк ҳамда тижорат банклари, вилоят солиқ бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида экспортни рағбатлантириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан кенг қамровли очиқ мулоқот ўтказилди.
Ҳалол тадбиркор – давлат устуни

Очиқ мулоқот давомида тадбир иштирокчиларига вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга тўсқинлик қилаётган сабаблардан бири – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нархларини бозор конъюнктурасидан паст нархларда экспорт қилинаётганлиги мисоллар билан тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикасида экспортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлардан виждонан, ҳалол ва тўғри фойдаланиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот семинарида яна бир долзарб вазифа – импортни оптималлаштириш йўналишида мавжуд муаммолар тўғрисида маълумот берилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳамда бугунги кунда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги, таҳлилий маълумотлар орқали кўрсатиб ўтилди.

 

Ташқи савдо операциялари мониторинги 

ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи

                                                             Ж.Тугалов

20.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг