Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ФОТОРЕПОРТАЖ: Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари
970
Хабар берганимиздек, Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Ташриф доирасида бугун куннинг биринчи ярмига қадар бўлиб ўтган тадбирлар тафсилотлари билан фоторепортажимиз орқали танишинг.
ФОТОРЕПОРТАЖ: Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари

Икки томонлама учрашув жараёни

Давлат божхона қўмитаси шахсий таркиби билан учрашув

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази ва Божхона институти шахсий таркиби ҳам масофадан туриб иштирок этишди.

Давлат божхона хизмати органларида ўрнак кўрсатиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ходимларга шахсан Жахон божхона ташкилоти Бош котиби томонидан имзоланган нуфузли сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Меҳмон Давлат божхона қўмитасининг “Божхона тарихи” музейи билан танишди.

Бош котиб музейдаги Фахрий меҳмонлар китобига ўз таассуротларини ёзиб қолдирди.

Давлат божхона қўмитасидаги видеокузатув хонаси ва Хавфни бошқариш тизими билан танишиш Бош котибда чуқур таассурот қолдирди.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби К.Микурия Давлат божхона қўмитасининг Божхона экспертизаси ва ТИФ товарлар номенклатурасини юритиш бошқармаси қошидаги лаборатория фаолияти билан танишди.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия оммавий ахборот воситаларига интервью берди.

6.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг