Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочишга уриниш қимматга тушди
187
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш йўли билан юртимизга ноқонуний товарларни олиб киришга уринган шахсларнинг фаолиятига чек қўйишди.

Жумладан, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари декларацияловчи шахс Ю.С. томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига келган 26 739 метр узунликдаги “Трикотаждан тайёрланган синтетик мато” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этмоқчи бўлганлигида тўхтатиб қолишди.

Натижада давлат бюджетига салкам 267,4 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олди олинди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари хориждан келтирилган канцелярия товарларини божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказишганда, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати салкам 93 миллион сўмлик 9 минг дона “Файл регистр” ҳамда салкам 29 килограмм  “Шарикли ручка учи” канцелярия товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

14.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг