Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни биргаликда бартараф этамиз!
232
Мана йигирма етти йилдирки, Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йулидан дадил одимлаяпти.
Коррупцияни биргаликда бартараф этамиз!

    Миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил ташқи сиёсат давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишини, халқаро майдонда обрў-эътиборини ортиб боришини таъминлаяпти.
Шу билан бирга, нафақат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир.
  Коррупция – тараққиёт кушандасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида баён этилган фикрлардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан хам коррупцияга қарши курашиш борасида бошқарманинг дастури ишлаб чиқилган бўлиб, доимий тарзда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан давра учрашувлари ташкил қилинмоқда.
    Навбатдаги учрашув, Вилоят божхона бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Термиз шаҳрида хизмат хонадонларида яшовчи божхона ходимларининг оила аъзолари билан бўлиб ўтди. Унда, жамиятимизда нопок ишлардан йироқ, хотиржам яшаётган инсонлар кўплиги айтиб ўтилди. Шу боисдан, ҳар бир инсон “Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик” деган нақлни ҳаётларининг мазмуни деб билиши таъкидлаб ўтилди.
 Шунингдек, мазкур учрашувда ходимларнинг оила аъзолари хам ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.
   Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади, холос. Шундагина мамлакатимиз бунданда тараққий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади.

23.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг