Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карам экспортида Сурхондарё вилояти фаоллик кўрсатаяпти
126
Карам энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавотлардан бири ҳисобланади. Карам таркибида инсон организми учун зарур бўлган минерал моддалар, органик кислоталар, оқсил, ва витаминлар,айниқса, C витамини кўп бўлади.
Карам экспортида Сурхондарё вилояти фаоллик кўрсатаяпти

Ҳаво иқлимининг ўзига хослиги сабаб карамнинг навлари биринчи бўлиб Сурхондарё вилоятида етилади. Айни дамда воҳанинг Жарқўрғон туманида етиштирилаётган карам маҳсулотининг тонналаб четга экспорт қилиниши ҳам фикримизга далил бўла олади. Жарқўрғон тумани далаларида етиштирилган  карамнинг дастлабки харидори Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси бўлди. Ҳозирда бир кунда бу ердан 100-200 тонна карам ортилган  юк автотранспортлари  экспортга қараб йўл олмоқда. 

Карам маҳсулотининг экспортида божхона расмийлаштируви  тадбиркорларга қулай бўлган вақтда, 24 соат мобайнида ташкил этилган бўлиб, ушбу жараён қисқа муддатларда, сифатли давлат хизматини кўрсатиш асносида амалга оширилаётганини таъкидлаш керак. Шунингдек божхона ходимлари томонидан жойларда мазкур маҳсулотни экспортга чиқариш юзасидан хонадонма-хонадон тарғибот ишлари хам амалга оширилиб, товарларни экспорт қилиш тартиботи ҳақида ҳам маълумот берилмоқда. Айни шу йўналишда фаолият олиб бораётган Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз” ва “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларини тадбиркорлар билан бевосита биргаликда ижобий ечимини топишда доимий амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, эндиликда божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  23 февралдаги 163-сон қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг янгиланган тартибига кўра, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда, мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувини экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида божхона кўригини ўтказилмасдан амалга оширмоқдалар.

25.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг