Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилган тарғибот тадбири тафсилотлари
288
Бугунги кунда, республикамиз бўйлаб аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шу жумладан жамиятда коррупцион омилларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ушбу иллатга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга чек қўйишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этиш йўлга қўйилган. Шубҳа йўқки, аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш чораларини кўришга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўз самарасини бермай қолмайди.
“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилган тарғибот тадбири тафсилотлари

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилган тарғибот тадбири ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади.

Дастлаб, Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Якубов божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни ҳалол ва пок ишлашга, тадбиркорлардан моддий манфаатдор бўлмасликлари ва тизимда ҳар хил салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида ҳам тадбиркорларга тушунчалар берилиб, қонунларга риоя қиладиган ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида, тадбиркорлардан божхона пости фаолияти бўйича аноним сўровномалар олинди.

Маълумот тарзида айтиб ўтиш лозим, ҳар бир шахс божхона тизимида коррупциявий холатга дуч келган тақдирда зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефонига қўнғироқ қилиши мумкин.

30.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг