Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда коррупцияга қарши профилактик тадбир бўлиб ўтди
97
Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида – давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – бу коррупция эканлигига тўхталиб, бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида ҳам аниқ чоралар кўрилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.
Хоразмда коррупцияга қарши профилактик  тадбир бўлиб ўтди

Бу борада мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари тизимли равишда мустаҳкамлаб қўйилган.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида ҳам айни шу масалаларга тўхталиб ўтилди. Тадбирда Бош прокуратуранинг Хоразм вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими К.Бозорбоев иштирокида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, бугунги кунда коррупция ҳолатлари билан жавобгарликка тортилаётган мансабдор шахслар, уларнинг кейинги тақдири ва жавобгарлик масалалари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Тадбирда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи вакили О.Қодиров томонидан барча ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-аҳлоқ, этика қоидаларига риоя қилиши, камтар, хушмуомала бўлиши, ҳеч кимга нисбатан қўпол муомалада бўлмаслиги, шунингдек, божхона органлари нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида бошқарма томонидан ушбу иллатнинг олдини олишга қаратилган профилактик тушунтириш ишлари доимий йўлга қўйилгани, шунингдек, божхона постларига ўрнатилган мониторлар орқали ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлар ҳамда йўловчилар диққатига мазкур иллатдан огоҳ этишга чақирувчи видеороликлар доимий кўрсатиб борилиши ҳам маълум қилинди. Шу билан бирга, божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

Ташкил этилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.

2.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг