Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тилла камар”ли уддабуроннинг режаси чиппакка чиқди
398
«Тошкент-Аэро» ИБКнинг «Тошкент халқаро аэропорт» чегара божхона пости ходимлари Авиация хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда “Тилла камар” операциясини фош этишди.
“Тилла камар”ли уддабуроннинг режаси чиппакка чиқди

«Тошкент-Деҳли» йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро А.А. яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда  ушбу фуқаро камарининг ўтказгичи тилладан ясалиб, божхоначилар пайқамаслиги учун қора рангга бўялгани фош этилди. Шунингдек, уддабурон фуқаро бу билан кифояланмасдан оёқ кийимлари ичига ҳам тилла яширгани аниқланди.

Фуқаро А.А.дан олинган ашёвий далилларнинг вазни 200 граммни ташкил этиб умумий қиймати 59 миллион сўмга тенглиги маълум бўлди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

8.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг