Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмалари орқали юборилган заргарлик буюмлари фош қилинди
427
Умумжаҳон почта Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш” Қоидаларига асосан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини почта жўнатмалари орқали юборилиши ман этилган.
Почта жўнатмалари орқали юборилган заргарлик буюмлари  фош қилинди

Халқаро почта иттифоқи аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам Умумжаҳон почта Конвенциясига мувофиқ, жўнатилаётган почта жўнатмалари бўйича божхона декларациялари тўлдирилиши лозим ҳамда мазкур декларацияда юборилаётган барча товарларнинг номлари қайд қилиниши белгилаб қўйилган.

Аммо шунга қарамасдан, мазкур тартибларга риоя қилмай қимматбаҳо заргарлик буюмларини почта жўнатмалари орқали ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан шу турдаги қонунбузарлик ҳолатининг олди олинди.

Жумладан, фуқаро Б.Р. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси амалдаги тартибларга мувофиқ  кўздан кечирилганда, тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган  тилла тақинчоқлар борлиги маълум бўлди. Оғирлиги 36,7 грамм бўлган мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 10,2 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг