Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлигига таҳдид
435
Терроризм, наркотрафик ва одам савдоси! Ушбу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлигига таҳдид

Юртимизда мазкур иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муҳим вазифалар белгилаб қўйилган.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарорига асосан тасдиқланган идоралараро комиссиялар ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш дастури ижроси бўйича тадбир бўлиб ўтди. 

Божхона ходимларининг касбий малакасини янада ошириш,  одам савдосига имконият яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир ўқув-амалий семинар машғулоти тарзида бўлиб ўтди.

 Тадбирда дастлаб, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги замонавий дунёда ҳамон одам савдосининг турли аянчли кўринишларининг мавжудлиги, айниқса бу иллат тузоғига ёш болалар ва хотин-қизларнинг илиниб қолишлари аянчли эканлигини, бу борада бошқарманинг тегишли ходимлари томонидан олиб борилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов мавзу юзасидан ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жумладан, одам савдосига қарши курашиш йўлида доимий равишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги, шаҳар, туман ва маҳалла марказларида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш жиноятларнинг камайишида муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг олдини олиш учун энг аввало барча тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш лозим. Негаки жиддий ёндашув ва ўзаро ҳамкорлик жамият ривожида ижобий самара бериши шубҳасиз.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг