Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижий инвестицияларнинг ўзвақтида ва самарали ўзлаштирилиши доимий назоратда
254
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида тегишли вазирлик ва идораларга қатор топшириқлар берилган эди.
Хорижий инвестицияларнинг ўзвақтида ва самарали ўзлаштирилиши доимий назоратда

Изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Хоразм вилоятида ҳам хорижий инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида самарали ўзлаштириш ва амалга оширишни жадаллаштириш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси томонидан бу соҳада бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи М.Уразалиев ва “Хазорасп” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари  Хазорасп тумани худудида жойлашган бир қатор хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти билан танишиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиб уларнибартараф этишмақсадида корхона раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар.

Жумладан, МЧЖ шаклидаги "Develop тextile" ва "Hazorasp-textilе" корхоналарида ўтказилган учрашувда, корхоналар томонидан 2018 йил декабрь ойидан жорий йил бошидан Швецария ва Италия давлатларидан келтирилган 12 партиядаги 1,9 миллион АҚШ долларлик ип калава ҳамда тайёр трикатаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган замонавий тўқимачилик саноати дастгоҳлари келтирилиб, ҳозирда ушбу дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилаётганлиги, натижада корхоналарда 500 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилиши кутилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, “Хазорасп” эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган   "Jayhun xalqaro savdo servis" корхонасига келтирилган2 партиядаги
69,4 мингАҚШ долларлик скутер ишлаб чиқариш учун олиб келинган дастгоҳларга тегишли ташкилотлардан хулосалар олиниши кутилаётганлиги, натижада ушбу корхонада ҳам 15-20 нафар янги ишчи ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Учрашув давомида корхоналар вакилларига божхона омборларида сақланаётган товарларни эркин муомалага чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш, агарда етарли пул маблағлари бўлмаса, Божхона кодексининг 339-моддасига асосан божхона тўловларини таъминлаш усулларитўловчининг танловига кўра амалга оширилиши юзасидан тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, Адлия вазирлигидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга асосан, янги технологик ускунани “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида, унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаганда ва технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг ҳужжатлари тақдим этилгандабожхона тўловларидан имтиёз берилиши тушунтирилди.

Хулоса ўрнида, мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш масаласи, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатларнинг бош мезони эканлигини кўришимиз мумкин.

11.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг