Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар билан янада яқинроқ – Божхоначилар коллежларда профилактика тадбирларини ўтказмоқда
278
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Каттақўрғон туманидаги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик коллежида профилактика тадбири ташкил қилинди.
Ёшлар билан янада яқинроқ – Божхоначилар коллежларда профилактика тадбирларини ўтказмоқда

Тадбирда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев, Каттакўрғон туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Пўлатов, маҳалла посбонлари ва фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни коллеж директори С.Жумаев очиб бериб, жамиятимизда ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйиш, ёшлар томонидан турли хил жиноятлар содир этилишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда божхона органи ходимлари томонидан божхона чегарасида аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари, божхонага оид қабул қилинган сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти каби масалалар бўйича атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси томонидан тайёрланган божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш миқдори акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди. Натижада тадбир иштирокчиларида чегараларимиз орқали товарларни олиб ўтиш нормалари тўғрисида тушунчалар шаклланди.  

Тадбирда 2019 йилнинг январь-март ойлари давомида Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроров ахборот берди.

Унга кўра, туманда истиқомат қиладиган фуқаро Ш.А.Самарқанд халқаро аэропортига “Санкт-Петербург–Самарқанд” йўналишида учиб келиб, яшил йўлак орқали божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган уяли алоқа аппаратидан 144 дона беҳаё мазмундаги лавҳалар борлиги аниқланган.

Ф.Ахроров маърузаси давомида тадбир қатнашчиларига уяли қўл телефонида беҳаё, зўравонлик ва диний ақидапарастликни тарқиб қилувчи видеолавҳаларни олиб юриш ва тарқатиш қонунан тақиқланганлиги ва ушбу фуқаро тегишли тартибда қонун олдида жавобгарликка тортилиши тўғрисида эслатиб ўтди.

Маърузалардан сўнг тадбир савол-жавоб тариқасида давом этиб, унда иштирокчилар божхона тартиб қоидалари, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби ва шунга ўхшаш кўплаб саволлар билан божхоначиларга мурожаат этишди.

Тадбир якунида коррупцияни олдини олиш, шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият кўрсатаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

12.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг