Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги тартиб қоидалар батафсил тушунтирилди
257
Божхона органларида хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар учун доимий тарзда турли мавзуларда профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинади.
Янги тартиб қоидалар батафсил тушунтирилди

Жумладан, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам ходимларнинг йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этишларини таъминлаш ва соҳадаги сўнгги ўзгаришлар билан уларни батафсил таништиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутасаддилари томонидан маърузалар қилинди. Чиқишларда асосан, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб жорий этилган янги тартиблар батафсил тушунтириб ўтилди. Шунингдек, мавзу кўламидан келиб чиқиб, кенгроқ тушунтириш бериш мақсадида видеоролик ҳам намойиш этилди.

Шу куни бўлиб ўтган семинар аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Негаки, маърузалар йиғилганларнинг бирортасини бефарқ қолдирмади. Буни ходимларнинг турли саволлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларига бераётган саволларидан ҳам билиш мумкин. Саволларни таҳлил этадиган бўлсак, улар орасида  йўллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг ўрнатилишидаги мутаносиблик, кундузи ҳам йўлларда ҳаракатланиш чоғида автомобил чироқларини ёқиб юриш тартибининг жорий этилиши юзасидан маълумот сўраб мурожаат этишди ва тегишли жавоблар олишди.

25.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг