Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий онг ва маданияти юқори ёшлар келажагимиз пойдеворидир
414
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонда, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатаётганлиги қайд этилган. Шу боис, мазкур Фармон асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Ҳуқуқий онг ва маданияти юқори ёшлар келажагимиз пойдеворидир

Жумладан,  аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш ҳамда фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, бунда мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш йўли орқали эришиш кераклигига алоҳида урғу берилган.

Юқоридаги белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизлари билан доимий таништириб бориш, ҳар бир ёшни қонунларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда,  божхоначилар томонидан  ўқувчиларга ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини ҳамда Конституциянинг муҳим жиҳатларини болаликдан бошлаб шакллантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбати ўзаро савол жавобларга бой тазрда бўлиб ўтиб, унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ёш авлод ўртасида ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, уларда мамлакатга дахлдорлик ва ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш асосий вазифадир.

25.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг