Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яллама” чегара божхона пости ходимлари Божхона институтида амалий кўникмалар билан ўртоқлашишди
296
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995 сонли қарорида Божхона институти ўқув жараёнини божхона органларининг амалий фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш масаласига Давлат божхона қўмитаси томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Яллама” чегара божхона пости ходимлари Божхона институтида амалий кўникмалар билан ўртоқлашишди

Божхона органларига малакали кадрларни тайёрлашда ёрдам бериш мақсадида Тошкент  вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постининг кўп йиллар давомида фаолият олиб бораётган малакали мутахасислари Божхона институтига ташриф буюришди.

Пост ходимлари, Божхона институти курсанларига Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни олиб киришга бўлган уринишларни аниқлашда қайси жиҳатларга кўпроқ аҳамият бериш, чегара божхона постлари орқали харакатланаётган юк автоуловларини текширишда ишлатилиши зарур бўлган техник воситалариданфойдаланишни амалиётда кўрсатиб беришди.

Албатта, бу каби амалий машғулотлар ёш божхоначиларнинг билим савияларини оширишда ва келгусида самарали хизмат олиб боришларида мухим аҳамият касб этади. 

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг