Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида ёш божхоначилар қасамёд қабул қилишди
454
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Божхона органи ходимининг қасамёдини қабул қилиниши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида ёш божхоначилар қасамёд  қабул қилишди

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси ва Миллий кинология маркази масъул ходимлари, фахрийлар ҳамда тингловчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.  

Миллий кинология маркази директори, божхона хизмати полковниги А.Турсунов тадбир қатнашчиларини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муборакбод этиб, “Божхоначи қасамёди”ни қабул қилган ходимларга ота-боболаримизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириши кераклигини, Ватан ҳимояси йўлида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилиши лозимлигини уқтирди.

Кўтаринки кайфият асносида ўтган тадбир якунида сўзга чиққан фахрийлар барчага тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, Ватанимизни иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат олиб боришлари шарафли бурч эканлиги таъкидлаб ўтишди.

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг