Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришлар
190
Фарғона вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари ўртасида йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарорни божхона ходимлари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят ИИБ ЙХҲБ ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришлар

Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларининг автомашинада ва пиёда ҳаракатланиш чоғида ҳаракат хавфсизлигига риоя этишлари учун ҳуқуқий профилактика бўлди дейиш мумкин.

Тадбирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Ш.Ганиев иштирок этиб, бугунги кунда, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарорнинг мазмун моҳияти, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар борасида тушунча ва маълумотлар бериб, жорий йилнинг 10 май санасидан эътиборан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янгиликлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Жумладан, куннинг ёруғ қисмида ҳам автотранспорт воситаларининг ёритиш  чироқларини ёқиб юриш масаласи ва бунинг афзалликлари, айланма йўл чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга бўлганлиги ва бундан ташқари қабул қилинган ўзгартиришлар билан
28 та янги йўл белгилари киритилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили Б.Якубов ҳам сўзга чиқиб, мунтазам равишда шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишда, коррупциянинг салбий таъсири тўғрисида фикр мулоҳазалар билдириб ўтди.

Шу ўринда айтиш жоизки, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу каби тарғибот тадбирларининг алоҳида ўрни бор. Аниқроғи, ушбу тадбирлар у, ҳайдовчи, йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини англашида туртки бўлиши турган гап.

Тадбир сўнггида мавзу бўйича шахсий таркиб томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар беришди.

14.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг