Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга уринган шахслар фош этилди
190
Божхоначилар томонидан божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш ҳолатлари ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Тўловларни четлаб ўтишга уринган шахслар фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига  хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни белгиланган тартибда назоратдан ўтказди. Божхона кўриги давомида контейнерларда божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 76,8 миллион сўмлик 648 дона “газ босимини ўлчагич”лар борлиги  аниқланди.

Шунингдек, мазкур божхона постининг ўзида яна бир ҳолатда пойтахтимиздаги  корхоналардан бирининг номига келган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув жараёнида контейнерларда тегишли ҳужжатлари бўлмаган салкам 24,5 минг дона болалар бошқотирмалари – пазллар борлиги маълум бўлди. Ашёвий далил сифатида олинган товарларнинг умумий қиймати салкам 98 миллион сўмни ташкил этди.

Яна бир ҳолатда, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан пойтахтимиздаги корхоналардан бирининг номига келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, текширув давомида юклар орасида тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 6 миллион сўмлик 610 дона резина спорт тўплари, салкам 80 килограмм турли идишлар борлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

15.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг